Спорт | 04:56 / 05.09.2024
24241
6 дақиқада ўқилади

Месси бу сафар «Олтин тўп» олмайди: у ва Криштиану топ-30 номзодлар ичида эмас. Ундан кимлар ўрин олган?

Шунингдек, бошқа мукофотлар учун номзодлар номи маълум бўлди.

Фото: Global Look Press

France Football «Олтин тўп» учун 30 талик рўйхатни, шунингдек бошқа мукофотлар учун номзодларни эълон қилди. Мукофотлар 2023/24 йиллар мавсуми якунлари бўйича топширилади, шунинг учун фақат шу давр оралиғидаги натижалар инобатга олинади.

«Олтин тўп»га кимлар даъвогар?

Ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси 30 киши орасидан танланади. 21 йил ичида номзодлар рўйхатида илк бор Криштиану Роналду ёки Лионел Мессидан бири йўқ — португалиялик юлдуз ўтган сафар ҳам номзодлар рўйхатига кирмаган, охирги совринни эса айнан аргентиналик футболчи қўлга киритганди, бу унинг фаолиятидаги саккизинчи шундай соврин бўлди, Криштиану эса бешта «Олтин тўп» билан қолган (охиргисини 2017 йилда олган).

2024 йилда асосий фаворитлар «Реал» билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган Винисиус ҳамда Испания миллий жамоаси сафида Европа чемпионига айланган Родри деб қаралмоқда. Тўлиқ рўйхат қуйидаги кўринишда:

Жуд Беллингҳэм («Реал», Англия)
Рубен Диаш («Манчестер Сити», Португалия)
Фил Фоден («Манчестер Сити», Англия)
Федерико Валверде («Реал», Уругвай)
Эмилиано Мартинес («Астон Вилла», Аргентина)
Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити», Норвегия)
Нико Уилямс («Атлетик», Испания)
Гранит Чака («Байер», Швейцария)
Артем Довбик («Рома», Украина)
Тони Кроос (Германия, фаолиятини якунлаган)
Винисиус («Реал», Бразилия)
Дани Олмо («Барселона», Испания)
Флориан Вирц («Байер», Германия)
Мартин Эдегор («Арсенал», Норвегия)
Матс Ҳуммелс («Рома», Германия)
Родри («Манчестер Сити», Испания)
Ҳарри Кейн («Бавария», Англия)
Деклан Райс («Арсенал», Англия)
Витиня («ПСЖ», Португалия)
Коул Палмер («Челси», Англия)
Дани Карваҳал («Реал», Испания)
Ламин Ямал («Барселона», Испания)
Букайо Сака («Арсенал», Англия)
Ҳоқон Чалхонўғли («Интер», Туркия)
Вилям Салиба («Арсенал», Франция)
Килиан Мбаппе («Реал», Франция)
Лаутаро Мартинес («Интер», Аргентина)
Адемола Лукман («Аталанта», Нигерия)
Антонио Рюдигер («Реал», Германия)
Алехандро Грималдо («Байер», Испания)

Энг яхши мураббий бўлиш учун кимлар даъвогар?

Ўтган мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун асосий совринларда ғолиб бўлган олти мутахассис номзоди қўйилган:

Ҳаби Алонсо («Байер», Германия чемпионати ва Кубоги)
Карло Анчелотти («Реал», Испания чемпионати ва Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ва Чемпионлар Лигаси)
Луис де ла Фуэнте (Испания, Европа чемпионати)
Жан Пиеро Гасперини («Аталанта», Европа Лигаси)
Пеп Гвардиола («Манчестер Сити», АПЛ)
Лионел Скалони (Аргентина, Америка Кубоги)

Лев Яшин соврини учун кимлар курашади?

Лев Яшин номидаги совринга 10 нафар дарвозабон даъвогарлик қилмоқда. Рўйхатдаги кутилмаган ном ЖАР посбони Ронвен Уилямс бўлди. У бу мукофотга номзоди қўйилган тўртинчи африкалик дарвозабон ва ўз қитъасида ўйнаб туриб номзодга айланган биринчисидир. Уилямс Жанубий Африка чемпионатидаги «Сандаунс» клуби дарвозасини қўриқлайди, ўсмирлик даврида бир неча йил мобайнида «Тоттенҳэм» аъзоси бўлган. Номзодларнинг тўлиқ рўйхати қуйидаги кўринишда:

Диогу Кошта («Порту», Португалия) — 24 ёш, 58 ўйин, 25 тасида нолга ўйнаган
Жанлуижи Доннарумма («ПСЖ», Италия) — 25 ёш, 54 ўйин, 19 тасида нолга ўйнаган
Грегор Кобел («Боруссия» Д, Швейцария) — 26 ёш, 42 ўйин, 14 тасида нолга ўйнаган
Андрей Лунин («Реал», Украина) — 25 ёш, 35 ўйин, 13 тасида нолга ўйнаган
Майк Менян («Милан», Франция) — 29 ёш, 56 ўйин, 23 тасида нолга ўйнаган
Георгий Мамардашвили («Валенсия»/«Ливерпул», Гуржистон) — 23 ёш, 49 ўйин, 17 тасида нолга ўйнаган
Унаи Симон («Атлетик», Испания) — 27 ёш, 49 ўйин, 23 тасида нолга ўйнаган
Эмилиано Мартинес («Астон Вилла», Аргентина) — 32 ёш, 62 ўйин, 27 тасида нолга ўйнаган
Янн Зоммер («Интер», Швейцария) — 35 ёш, 54 ўйин, 27 тасида нолга ўйнаган
Ронвен Уилямс («Сандаунс», ЖАР) — 32 ёш, 59 ўйин, 35 тасида нолга ўйнаган.

Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси совринига номзодлар:

Пау Кубарси («Барселона», Испания)
Ламин Ямал («Барселона», Испания)
Алехандро Гарначо («Манчестер Юнайтед», Аргентина)
Кобби Майну («Манчестер Юнайтед», Англия)
Арда Гулер («Реал», Туркия)
Карим Конате («Залцбург», Австрия)
Жоау Невеш («ПСЖ», Португалия) 
Уоррен Заир-Эмери («ПСЖ», Франция)
Савио Морейра («Жирона»/«Манчестер Сити», Бразилия)
Матис Тел («Бавария», Германия).

Энг яхши клуб бўлишга номзодлар:

«Боруссия» Дортмунд, Германия
«Жирона», Испания
«Байер», Германия
«Реал», Испания
«Манчестер Сити», Англия

Маросим қачон ўтказилади?

Мукофотлар 28 октябр куни Париждаги Шатл театрида ўтказилади. Маросим 68-марта бўлиб ўтмоқда — «Олтин тўп» 1956 йилдан буён ҳар йили топшириб келинади. Тарихда илк бор эркаклар ва аёллар ўртасидаги энг яхши мураббийни аниқлаш учун овоз берилади.

Мавзуга оид