Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
Август ойида “Ўзтрансгаз”, “Ўзбекнефтгаз” ва UzGasTrade июлдагига қараганда ўртача 2 баробарга кам солиқ тўлади.
Солиқ қўмитаси 2024 йил январ-август ойларида энг кўп солиқ тўлаган топ-20 солиқ тўловчилар рўйхатини эълон қилди.
Унда энергетика корхоналари тўлаган солиқлар августда кескин қисқарганини кўриш мумкин. Бунга иқтисодчи Отабек Бакиров эътибор қаратди.
Бир муддат олдин Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчиси бўлган “Ўзтрансгаз” август ойида атиги 33,2 млрд сўм солиқ тўлаган. Бу – июлдагидан 2,43 баробарига кам.
Шунингдек, UzGasTrade августда июлга нисбатан солиқ тушумларини 2,1 каррага қисқартирган.
Йил бошида ҳам Ўзбекистоннинг НКМК ва ОКМКдан кейинги учинчи солиқ тўловчиси бўлган “Ўзбекнефтгаз” энди топ-5 ликдан ҳам тушиб кетган. “Ўзбекнефтгаз” ўтган ойда солиқ тушумларини 1,62 баробарига қисқартирган. “Ҳудудгазтаъминот”да эса солиқ тушумлари 2,1 млрд сўмга қисқарган.
“Умуман олганда, энергетикадаги юқоридаги 4 компания солиқ тушумлари июлдаги 1 144,8 млрд сўмдан, 737,6 млрд сўмгача, яъни 407,2 млрд сўмга қисқарган. Атиги бир ойдаги қисқариш кўламини тасаввур қилишингиз учун, 407,2 млрд сўмга 660 ўринли 21 та мактаб қуриш мумкин эди”, – дейди иқтисодчи.
Аввалроқ Kun.uz 7 ойлик натижаларга кўра, йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтиргани ҳақида ёзганди. Хусусан, январ-июл ойларида солиқ тушумлари “Ўзбекнефтгаз”да 24 фоизга, Бухоро нефт заводида 42 фоизга, “Иссиқлик электр станциялари”да 2,2 баробарга, “Uz-Kor Gas Chemical”да 3,2 баробарга, GTL заводида эса 2 баробарга камайган.
Мавзуга оид
22:57 / 21.12.2024
Фарғонадаги портлаш, Жиззахга янги ҳоким ва кадастрдан тадбиркорларга “қора хат” — ҳафта дайжести
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
22:19 / 19.12.2024
Шавкат Мирзиёев газ қазиб олишни ошириш юзасидан йиғилиш ўтказди
20:11 / 19.12.2024