Жаҳон | 14:51 / 16.09.2024
13838
2 дақиқада ўқилади

Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар

Навбатдаги зарба оқибатида 40 дан ортиқ киши яраланган.

Россия қўшини Харкив бўйлаб мунтазам равишда ракета зарбалари йўлламоқда, шаҳарга дронлар билан ҳужум қилмоқда ва унинг устига авиабомбалар ташламоқда. 15 сентябр куни берилган навбатдаги зарба оқибатида Харкивда кўп қаватли турар жой биноси шикастланган, 43 киши яраланган, шундан тўрт нафари болалар, бир аёл ҳалок бўлган. Украина президенти Володимир Зеленский Харкив бўйлаб зарба юзасидан муносабатида яна бир бор Украина қуролли кучларига  подчеркнул, «Россия ҳарбий авиациясини турган базаларида йўқ қилиш» учун Украина қуролли кучларига узоқ масофали ракеталар зарурлигини айтди.

Россия авиазарбасидан кейин кўп қаватли турар жойда чиққан ёнғин. 2024 йил 15 сентябр
George Ivanchenko / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина ФВДХ ходимлари бошқарилувчи авиабомба келиб тушиши ортидан чиққан ёнғинни ўчирмоқда. 2024 йил 15 сентябр
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар Харкивда россияликлар авиазарбаси оқибатида яраланганлардан бири билан. 2024 йил 15 сентябр
George Ivanchenko / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина ФВДХ ходимлари Россия авиабомбасидан шикастланган уйни кўздан кечирмоқда. 2024 йил 15 сентябр
George Ivanchenko / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россия авиазарбасидан шикастланган кўп қаватли уйда жароҳатланган аҳолини эвакуация қилиш жараёни. 2024 йил 15 сентябр
George Ivanchenko / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид