«Толибон» Афғонистонда полиомиелитга қарши эмлаш жараёнларини тўхтатиб қўйди
Афғонистон — потенциал ўлимга олиб келадиган фалажловчи ушбу касаллик кенг тарқалган икки мамлакатдан бири ҳисобланади. «Толибон»нинг мазкур қарори минтақадаги бошқа давлатларда таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилмоқда.
БМТ «Толибон» Афғонистонда полиомиелитга қарши эмлаш кампаниясини тўхтатиб қўйганини маълум қилди, деб хабар беради Associated Press. Бу полиомиелитга қарши курашда ҳалокатли ортга қадам ҳисобланади, чунки вирус дунёдаги энг юқумли бўлиб, эмланмаган ҳар қандай болаларга зиён етказиши мумкин.
Афғонистон — потенциал ўлимга олиб келадиган фалажловчи ушбу касаллик кенг тарқалган икки мамлакатдан бири ҳисобланади. Иккинчиси — Покистон. «Толибон»нинг мазкур қарори минтақадаги бошқа давлатларда таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилмоқда.
Эмлаш тўхтатилгани ҳақидаги хабар эмлаш кампанияси бошланиши арафасида БМТ агентликларига етказилган. Қайд этилишича, эмлашни тўхтатиб туриш учун ҳеч қандай сабаб келтирилмаган, «Толибон» расмийлари эса ҳолат юзасидан изоҳ бермаган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) юқори мартабали амалдорлари ташкилот уйма-уй юриб ҳамда масжид каби жойларда эмлашни тўхтатиш бўйича муҳокамалар олиб борилганидан хабардор эканини билдирди.
ЖССТ жорий йилда Афғонистонда полиомиелит билан касалланишга оид 18 та ҳолат қайд этилганини тасдиқлади. Бу 2023 йилга нисбатан олтита ҳолатга кўп.
«Толибон» аввалроқ баъзи вилоятларда эмловчи аёллардан эркак маҳрам бўлишини талаб қилган, бошқа вилоятларда эса аёлларни кампаниядан четлатган. ЖССТ Афғонистондаги эмлаш кампанияларида аёлларнинг иштироки 20 фоиз атрофида қолаётганини айтганди.
Мавзуга оид
17:52 / 07.12.2024
Қирғизистон президенти АҚШ ва Европани «Толибон»ни тан олишга чақирди
23:50 / 29.11.2024
Россия «Толибон»ни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқармоқчи. Шойгу Кобулга борди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
19:21 / 01.11.2024