Amazon ўз ходимларини офисдан туриб ишлашга қайтармоқчи
Amazon компания бош директори гибрид иш режими сиёсати бекор қилингани сабаб ходимларга ҳафтасига беш кун офисдан ишлашни буюрмоқда.
Amazon гибрид иш режими сиёсати бекор қилингани сабаб ходимларига ҳафтасига беш кун офисдан ишлашни буюрмоқда, деб хабар беради BBC. Amazon бош директори Энди Жассининг ходимларга йўллаган хизмат қайдномасида бу каби ўзгаришлар январдан кучга кириши ҳақида сўз боради.
«Биз ковид пандемиясидан олдин бўлгани каби офисдан ишлашга қайтишга қарор қилдик», — дейди у. Жассининг қўшимча қилишича, бу ходимларга «ихтирочилик қобилиятини яхшироқ ишга солиш, биргаликда ишлаш ва бир-бири билан етарлича алоқада бўлиши»га хизмат қилади.
Amazon’нинг корпоратив ишчини офисга қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатлари бутун дунё бўйлаб 1,5 миллиондан ортиқ ходим фаолият юритадиган компания ичида кескинликни юзага келтирмоқда. Ўтган йили компаниянинг Сиэтлдаги штаб-квартираси ходимлари норозилик акциясини ўтказган эди — бунга компания пандемия вақтида масофадан туриб ишлайдиганлар учун жорий этилган устама пуллари тўланишини қийинлаштиргани сабаб бўлган. Охир-оқибат Amazon намойиш ташкилотчисини ишдан бўшатган.
2021 йилда компания асосчиси Жефф Безос ўрнига бош директор бўлган Жассининг маълум қилишича, у «бюрократиянинг почта қутисини» ташкил этган бўлиб, ходимлар кераксиз қоидалар ҳақида хабар беришлари мумкин. Шунингдек, компания менежерлар кўпроқ одамларни назорат қила олишлари учун уларга тузилмани қайта кўриб чиқишни буюрган.
Amazon’га кўра, ушбу ўзгаришлар иш ўринларининг қисқаришига олиб келиши мумкин.
Компаниянинг маълум қилишича, ходимлар кутилмаган ҳолатларда, масалан, фарзанди касал бўлиб қолса ёки фавқулодда ҳолат юз берса, олдингидек уйдан туриб ишлай олади.
Мавзуга оид
18:42 / 20.12.2024
Amazonʼда компания тарихидаги энг йирик иш ташлаш бошланди
00:11 / 20.12.2024
Amazon платформасидан ёниб кетиш хавфи туфайли ярим миллионга яқин «powerbank» чақириб олинади
19:19 / 13.12.2024
Amazon ҳам Трампнинг инаугурацияси учун 1 млн доллар хайрия қилади
20:40 / 08.12.2024