Жамият | 19:48 / 19.09.2024
4853
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда бошқарувни йўқотган “Ласетти” пастликка ағдарилди

Ҳодиса оқибатида йўловчи тан жароҳатлари олган. Машина бутунлай яроқсиз ҳолга келган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Жиззах вилоятида пастликка ағдарилиб пачақ бўлиб кетган “Ласетти” тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Унда ёзилишича, ҳодиса жорий йил 24 июн куни соат 13:00 ларда, М-39 автомобил йўлининг Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.

Самарқанд вилоятида яшовчи, 1994 йилда туғилган ҳайдовчи “Ласетти” автомобилида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, пастликка тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатида “Ласетти” бутунлай яроқсиз ҳолга келган ва унинг салонида бўлган 29 ёшли йўловчи тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мавзуга оид