Европа Иттифоқи бўриларни кўпроқ отишга рухсат берди
ЕИ давлатларида бўрилар мақоми «қаттиқ қўриқланувчи»дан шунчаки «қўриқланувчи» турга туширилди — бу миллий ҳукуматларга ушбу йиртқичларни отишга кўпроқ рухсатнома бериш имкониятини тақдим этади.
Европа Иттифоқи давлатлари бўрилар популяциясини камайтиришга қаратилган ташаббусни қўллаб-қувватлади.
Энди бўрилар мақоми «қаттиқ қўриқланувчи» эмас, балки шунчаки «қўриқланувчи» турга айланади, бу эса миллий ҳукуматларга ушбу йиртқичларни отишга кўпроқ рухсатнома бериш имкониятини тақдим этади. Ҳозирда ЕИда бўрилар фақат инсонлар ва яйловдаги ҳайвонларга хавф туғдирсагина уларни отишга рухсат берилади. Амалда бунинг учун рухсат олиш жуда қийин, кўпинча ДНК таҳлили натижаларини кутишга тўғри келади.
Бўриларга нисбатан ҳимоя мақомини пасайтиришга қарши чиққан Германия атроф-муҳит вазири, «яшиллар» партияси вакили Штеффи Лемке позициясини ўзгартирганидан кейин ЕИ ўз қарорини қабул қилишга эришди. «Охирги йилларда бўрилар сони шундай ўзгардики, мазкур қарор табиат ва ҳайвонларни ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан ўзини оқлайди», — дейди у овоз бериш жараёнидан кейин.
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ҳам мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаган. ОАВнинг ёзишича, 2022 йилда унинг Долли лақабли понисини бўри ғажиб ташлаган. Маълумотларга кўра, Европада 20 мингга яқин бўри мавжуд бўлиб, улар ҳар йили камида 65 минг бош қўй ва эчкиларни бўғизлайди.
Фермерлар ЕИнинг режасидан фойдаланиб келади, аммо атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва кўплаб олимлар унга қарши чиқади. «Ҳимоя мақомининг пасайтирилишидан бошқа ҳайвонлар жабр кўрмайди», — дейди Лемке.
Мавзуга оид
22:44 / 22.12.2024
ЕИ Украинага қарши бошланган урушга уч йил тўлиши муносабат билан Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
16:46 / 16.12.2024
Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 15-пакетини қабул қилди
22:41 / 11.12.2024