Жаҳон | 11:04 / 28.09.2024
3029
2 дақиқада ўқилади

ГФРда уч эркак РФга қимматбаҳо автомобиллар экспорти учун судланди

Франкфурт-Одердан бўлган эркаклар Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб ўтиб, Россияга юзлаб автомобилларни экспорт қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Улар 430 та ҳолатда қонунни бузганликда айбдор деб топилди.

Фото: DPA

Франкфурт-Одер шаҳрида яшовчи уч эркак юзлаб қимматбаҳо автомобилларни Россияга экспорт қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда 26 сентябр, пайшанба куни Франкфурт суди матбуот хизматига таяниб, AFP хабар берди. Суд вакилининг сўзларига кўра, уч киши Москванинг Украинага қарши ҳарбий тажовузкорлиги сабабли жорий этилган Ғарб санкцияларида билан Россияга товарлар экспортини тақиқловчи Германиянинг Ташқи савдо қонунини 430 марта бузганликда айбдор деб топилган.

Айбланувчилар — 25, 50 ва 52 ёшли эркаклар — 2022 йил мартидан 2024 йил мартигача Далвиц-Хоппергартендаги автосалондан машина сотишган. Улар божхоначиларга машиналар Беларусга жўнатилаётгани ҳақида хабар беришган.

Икки айбланувчи олти йил, учинчиси тўрт йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Умумий қиймати қарийб 30 миллион евро бўлган ноқонуний операциялардан олинган фойда мусодара қилинади.

ЕИдан Беларусга автомобил импорти тўрт баробар ошди

2022 йил март ойида Европа Иттифоқи Россияга 50 минг евродан қиммат бўлган қимматбаҳо автомобилларни экспорт қилишни тақиқлади. 2023 йилда Европа Иттифоқидан Россия Федерациясига қўшни бўлган Беларусга автомобил импорти ҳажми 2,6 миллиард долларни (2,4 миллиард евро) ташкил этди, бу 2021 йилдаги кўрсаткичдан тўрт баравар кўпдир, дея хабар бермоқда Politico Германия иқтисодий гуруҳи маълумотларига таяниб. 

Кузатувчилар ҳашаматли автомобиллар соҳасида энг катта нисбий ўсишни қайд этдилар. Импорт умумий ўсишининг учдан икки қисми – 1,4 миллиард доллар (1,3 миллиард евро) унинг ҳиссасига тўғри келди.

Мавзуга оид