Иқтисодиёт | 11:06 / 29.09.2024
5514
1 дақиқада ўқилади

2024 йил 8 ойда Ўзбекистон ташқи савдосидаги етакчи давлатлар маълум қилинди

Ўзбекистон ташқи савдосида Хитой ва Россия етакчи давлатлар бўлиб турибди. АҚШ билан ҳам ўзаро савдо айланмаси сезиларли ошган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25 млрд доллардан ошган.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 8 млрд

— Россия – 7,7 млрд

— Қозоғистон – 2,6 млрд

— Туркия – 1,9 млрд

— Корея – 1,3 млрд

— Туркманистон – 805 млн

— Франция – 744 млн

— Германия – 679 млн

— Афғонистон – 668 млн

— АҚШ – 614 млн.

Мавзуга оид