Хитойлик олимлар Эверестнинг ўсганини қайд этди
Олимлар фикрига кўра, Эверест йилига 0,16-0,53 мм «ўсмоқда». Энди унинг баландлиги 8849 метрни ташкил қилади.
Эверест тоғининг баландлиги доимий равишда ошиб бормоқда. Бундай хулосага (.pdf) Пекиндаги Хитой геология университети олимлари келди. Улар сайёрадаги энг баланд тоғ жойлашган Ҳимолой тоғ тизимида содир бўлаётган жараёнларнинг компютер моделини яратди.
Nature Geoscience журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатадики, ўсишнинг сабаби - тоғ дарёлари ўзанининг ўзгаришидир. Шу туфайли сўнгги 89 минг йил ичида тоғ 15-50 м га ўсган.
Олимлар тахминан 90 минг йил олдин Непалнинг Ҳимолой тоғларини кесиб ўтувчи энг йирик дарёси бўлган Арун ўзанида сезиларли ўзгаришлар содир бўлганини аниқлади. Натижада дарё Гангнинг энг йирик ирмоқларидан бири бўлган Коси дарёси тизимига қўшилди. Бу жараён юқорида қолган каналларнинг қуриб қолишига ва эрозиясига сабаб бўлди, чунки бирлашган оқимлар кўпроқ сув олиб, кўпроқ тош ва чўкиндиларни ҳаракатга келтиради. Бу, ўз навбатида, қўшни ҳудудларнинг, жумладан, тоғларнинг сиртини кўтаради.
Олимлар фикрига кўра, Эверест йилига 0,16-0,53 мм га «ўсмоқда». Энди унинг баландлиги 8849 метрни ташкил қилади. Шунга ўхшаш жараёнлар қўшни Лҳоцзе ва Макалу чўққиларига таъсир қилади. Тадқиқотчилар таъкидлаганидек, ўсиш жараёни чексиз бўлмайди. «Бу дарё тизими янги мувозанат ҳолатига келгунига қадар давом этади», деб таъкидлади тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Жингген Даи.
Мавзуга оид
23:04 / 24.12.2024
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
21:52 / 24.12.2024
Хитойда 2027 йил охирига бориб 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар улуши 85 фоизга етказилади
17:07 / 24.12.2024
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
23:24 / 23.12.2024