РФ расмийлари телебошловчи Татяна Лазаревани халқаро қидирувга берди
Телебошловчи Татяна Лазарева «терроризмни оқлаш» иши бўйича қидирувга берилган. Июл ойида Москва суди хорижда яшовчи журналистни сиртдан ҳибсга олди.
Телебошловчи Татяна Лазарева «терроризмни оқлаш» иши бўйича халқаро қидирувга берилди, деб хабар қилди Россия матбуоти 11 октябр, жума куни суд ҳужжатларига таяниб. Улардан маълум бўлишича, Лазарева 3 июлдан бери қидирувда. Аввалроқ хорижда яшовчи телебошловчи 10 июл куни Москванинг Замоскворецкий суди томонидан сиртдан ҳибсга олингани хабар қилинганди.
Татяна Лазаревага қарши жиноий иш Давлат думаси депутати Андрей Алшевскихнинг «Украина учувчисиз учиш аппаратларининг Россия Федерацияси ҳудудидаги нишонларга ҳужумлари ҳақидаги баёнотлари» муносабати билан берган аризаси ортидан очилган. «Бу даҳшатли, лекин мен хурсандман», деди Лазарева 2023 йил август ойида YouTube'даги «И грянул Грэм» каналига берган интервюсида.
Татяна Лазарева Испанияда
2022 йил июл ойи ўрталарида Россия Адлия вазирлиги мухолифатчи сиёсатчи Иля Яшин, блогерлар Максим Кац ва Вероника Белоцерковская, телебошловчи Татяна Лазарева ва Коррупцияга қарши кураш фондининг (ККФ) собиқ ходими, Алексей Навалнийнинг сафдоши Руслан Шаведдиновни «жисмоний шахслар - чет эл агентлари» рўйхатига киритганди.
Мамлакат Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, уларнинг беш нафари ҳам сиёсий фаолият билан шуғулланади ва Украинадан маблағ олади.
Руслан Шаведдинов ўзининг реестрга киритилишини 22 июл куни нишонлаган туғилган кунига «совға» деб атаган.
Максим Кац ҳозирда Россиядан ташқарида. Татяна Лазарева Испанияда.
Руслан Шаведдинов апрел ойида РФ ИИВ томонидан қидирувга берилган, у ҳам Россияни тарк этган.
Мавзуга оид
13:51 / 27.12.2024
РФда мазут тўкилиши сабабли федерал даражадаги фавқулодда режим жорий этилди
09:51 / 26.12.2024
РФ давлат компанияларида СССР давридаги сиёсий ахборот дарслари қайта тикланади
14:59 / 25.12.2024
Телебошловчи Татяна Лазарева РФда сиртдан 6,5 йилга қамалди
11:56 / 25.12.2024