Жаҳон | 14:50 / 14.10.2024
5873
3 дақиқада ўқилади

РФдан қочган олти нафар дезертир Францияга етиб борди

Бу Россиянинг Украинага кенг миқёсли бостириб кириши бошланганидан бери маълум бўлган биринчи ҳолат бўлиб, унда Европа Иттифоқи давлати бир гуруҳ россиялик дезертирларга сафар ҳужжатларини беришга рози бўлди.

Фото: REUTERS / Zohra Bensemra

Россия Федерациясида жиноий айбловлар билан таъқибга олинган ва Қозоғистондаги таъқиблардан қочган олти нафар россиялик дезертирлар гуруҳи эсон-омон Францияга етиб боришди, у ерда россияликлар бошпана сўраш жараёнини бошладилар, дея хабар қилди жума, 11 октябр куни уларга кетишда ёрдам берган ҳуқуқ ҳимоячилари.

Бу Украинада уруш бошланганидан бери Европа Иттифоқи мамлакати бир неча қочиб кетган россиялик ҳарбий хизматчилар ва сафарбар қилинганлар гуруҳига сафар ҳужжатларини беришга рози бўлгани очиқланган биринчи ҳолат, дейди ҳуқуқ фаоллари.

«Таъқиб остидаги бошқа кўплаб қочқинлар сингари, уларда Россиянинг чет элга чиқиш паспортлари йўқ, Қозоғистонда улар ҳар куни ўғирлаш, ҳибсга олиш ва Россияга экстрадиция қилиш хавфи остида яшаб, кетиш ёки қонуний яшаш имкониятисиз кун кўрдилар. Ҳозир собиқ ҳарбийлар ва "Қурол билан хайрлашиш" Россия дезертирларининг урушга қарши ҳаракатидан сафарбар қилинганлар Францияга етиб борди», — дейилади ҳуқуқ ҳимоячилари баёнотида.

«Бу бир ярим йилдан ортиқ вақт давомида бир гуруҳ инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг биргаликдаги фаолияти натижасидир: Russie Liberte, Қозоғистон инсон ҳуқуқлари бюроси, inTransit, Онгли эътирозчилар ҳаракати», — дейди ҳуқуқ фаоллари. 

2023 йилда Франциянинг бошпана бўйича миллий суди (CNDA) Россия армиясидан ва сафарбарликдан қочган россияликлар мамлакатда қочқин мақомини олиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида қарор чиқарди. 2024 йил июн ойида AFP аниқлаганидек, ўшандан бери CNDA сафарбарликдан қочган 102 нафар россияликка шундай мақом берган, бироқ улар орасида дезертирлар йўқ.

Россияда судланувчиларнинг 40 фоизини ТИЗОдан урушга олиб кетиш режалаштириляпти

Россия ҳукумати тергов изоляторларида (ТИЗО) сақланаётган 60 минг айбланувчининг қарийб 40 фоизини уруш ҳудудига жўнатиши мумкин, деб хабар берди «Важные истории» нашри 1 октябр куни Россия Мудофаа вазирлигидаги манбага таяниб.

Россия Давлат думаси 2024 йил сентябр ойи охирида синов босқичида Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди. Илгари бундай имконият фақат тергов остидаги ёки судланганлар учун мавжуд эди. Қонун ҳали кучга киргани йўқ, бироқ «махсус ҳарбий операция зонаси»да хизматга жалб қилиш билан шуғулланувчи ҳарбий хизматчиларга қанча судланувчи ҳарбий хизматга яроқлилигини ва уларнинг қанчаси шартнома имзолашни хоҳлаётганини таҳлил қилиш вазифаси юкланган, деди нашр суҳбатдоши.

Мавзуга оид