Зеленский украин қуролларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ниятида
Украина президенти қурол тақчиллиги билан боғлиқ муаммолар ечимини мамлакатга Ғарб технологияларини жорий этишда кўрмоқда. Хусусан, унинг сўзларига кўра, гап Украина ҳудудида украин-француз ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ҳақида кетмоқда.
Украина президенти Володимир Зеленский Россияга қарши мудофаа уруши олиб бораётган мамлакатда қурол ишлаб чиқаришни сезиларли даражада кенгайтириш учун Ғарб сармоясидан фойдаланишни назарда тутмоқда. «Саноат қувватимиз бизга мамлакатимиз молиявий имкониятларидан кўра кўпроқ дрон, снаряд ва ҳарбий техника ишлаб чиқаришга тайёр, — деди у 12 октябр, шанба куни кечқурун видеомурожаатида. — Аммо шу билан бирга, улар объектив сабабларга кўра қурол таъминотида ёрдам бера олмайди — ўз қуроллари йўқ, лекин бизга молиялаштиришда ёрдам беришлари мумкин».
Зеленский айни пайтда Украинанинг мудофаа ҳаракатларига ёрдам бериш учун ишлатилиши мумкин бўлган «айрим ҳамкорларда» мавжуд «махсус технологиялар» ҳақида ҳам айтиб ўтди. Айнан шундай инвестициялар эвазига Украина аллақачон, биринчи навбатда, ўзининг учувчисиз учоқлари ишлаб чиқаришини сезиларли даражада оширишга муваффақ бўлди, деди президент.
«Ҳозир Францияда ҳамкорликнинг янги моделини – давлатимиз ҳудудида Украина-Франция қўшма ишлаб чиқариш қувватларини яратишни муҳокама қилдик, бу мудофаа вазирликлари даражасида ишлаб чиқилмоқда», — дея давом этди Зеленский. У «Дания модели» амалга оширилганини эслатиб, бунда ҳамкор давлат ҳукумати қурол ишлаб чиқаришга инвестицияларни жалб қилишини билдирди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украинада янги қурол ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ташкил этиш бўйича ҳамкорликнинг ўхшаш француз модели ҳозирда мамлакатлар мудофаа вазирликлари томонидан муҳокама қилинмоқда.
Зеленский Россия билан музокара бўйича ўз позициясини юмшатишга тайёр
Украина президенти Володимир Зеленский Россия билан музокаралар шартларини муҳокама қилишга ва урушни тугатишга тайёр, деб хабар берди Bloomberg 8 октябр куни Украина президенти ва Ғарб давлатлари раҳбарлари ўртасидаги музокаралар бориши билан таниш бўлган расмийларга таяниб.
Омма олдида Зеленский ҳали ҳам Россия қўшинларини Украинадан тўлиқ олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда ва босиб олинган ҳудудлар бўйича музокараларни рад этяпти, бироқ Украина расмийлари урушни тўхтатиш ва «кўпроқ мослашувчан» позицияни эгаллаш зарурлигини қабул қилишга тайёр эканликларини очиқ айтишди. Бу ҳақда агентликка НАТОга яқин суҳбатдошлари маълум қилди.
Зеленскийнинг сентябр ойида таклиф қилган «ғалаба режаси» Вашингтонда совуқ кутиб олинди, деди улардан бири ва Ғарб иттифоқчилари Киевга янада аниқроқ сценарийни тақдим этиши учун босимни оширди. Фронтдаги вазият, молиялаштириш билан боғлиқ қийинчиликлар ва АҚШда бўлажак президентлик сайловлари Украина иттифоқчиларини «можарони музокаралар йўли билан тугатиш имкониятини диққат билан кўриб чиқишга» ундамоқда, деб таъкидлайди Bloomberg.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
18:44 / 21.12.2024
Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди
07:55 / 20.12.2024
Зеленский Путиннинг «Орешник» билан «дуэл» ҳақидаги сўзларини танқид қилди
13:55 / 18.12.2024