Жамият | 10:10 / 22.10.2024
2649
1 дақиқада ўқилади

3,2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Наманган ва Сирдарё вилоятларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

Наманган вилояти Учқўрғон тумани “Қурама” МФЙда жойлашган якка тартибдаги тадбиркор “Б.О.”га қарашли иссиқхонада қурилмалар газ ҳисоблагичдан ташқари 20 мм полиэтилен қувур орқали газ тармоғига ўзбошимчалик билан улангани ва 3,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган “М.Г.” МЧЖда газ ҳисоблагичига ўрнатилган бир марталик тамға узилиб, 223,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мавзуга оид