Ўзбекистон | 12:00 / 22.10.2024
2380
2 дақиқада ўқилади
Реклама

ХДП ғоялари уйма-уй тарғиб қилинмоқда

Халқ демократик партиясининг Жиззах вилояти  фаоллари ҳамда номзодлари сайловчилар билан фаол мулоқотни йўлга қўйишмоқда. Депутатликка номзодлар маҳалла гузарлари, аҳоли турар жойлари, хонадонларда бўлиб, партия ғоялари, мақсадлари ва ўз олдига қўйган вазифаларини тушунтирмоқда.

Фото: ХДП

ЎзХДП Сайловолди дастуридан барча учун малакали тиббий хизмат имкониятларини яратиш, хусусан, кексалар ва онкологик касаллар учун сифатли хизмат кўрсатишнинг юқори стандартларини таъминлашга қаратилган хоспис тизимини ривожлантириш ва “Хоспис хизматини кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклифи ўрин олган.

ЖССТнинг расмий маълумотларига кўра, агарда кексалик даврида етарли даражада эътибор ва соғлиғининг яхши даражаси ушлаб турилса, кекса ёшдагилар ҳам ёшлар каби севимли машғулотлари билан шуғулланиши мумкин.

Кексалик даврида сурункали касалликлар, уларнинг асоратларидан ташқари онкологик касалликларни ривожланиш хавфи ҳам кўпаяди, шу сабаб кексалик даври умр давомийлиги ортиб бораётган ривожланган ва ривожланаётган давлатлар эътиборининг марказида бўлиб қолмоқда.

Мазкур йўналишнинг долзарблиги ҳамда ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжманд аҳоли учун жиддий муаммолар келиб чиқишини кўзда тутган ҳолда, ЎзХДП кексалар ва онкологик касаллар учун хоспис тизимини ривожлантириш ва “Хоспис хизмати тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш масаласини Сайловолди дастурида илгари сурмоқда.

Шунингдек, партиянинг сайловолди дастурида Кредит механизмларини ижтимоий адолат принципига мувофиқлаштириш, гаровга қўйилган мулкни кредит олган шахсга ўзига қулай нархда сотиш имконини бериш таклифи ҳам бор. Дунё давлатчилиги, кучли жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлашдек умуминсоний ғояларга таянаётган бир вақтда кредит механизмларини ҳам мақбуллаштириш ижтимоий адолат тамойилларига жуда мос келади.

 

Мавзуга оид