Жаҳон | 21:09 / 24.10.2024
5709
1 дақиқада ўқилади

Украина собиқ президенти Януковичнинг ўғли Россия фуқаролигини олди

Александр Янукович Россияда бизнес билан шуғулланмоқда ва энди солиқ органларида Россия фуқароси сифатида қайд этилган.

Фото: UNIAN

Украинадан қочган собиқ президент Виктор Януковичнинг ўғли Россия фуқаролигини олди, деб хабар берди РИА Новости.

Ҳозир Александр Янукович Россияда бизнес билан шуғулланади. Хусусан, унинг номига молиявий ва саноат гуруҳларини бошқариш билан шуғулланадиган компания рўйхатга олинган. Илгари у Украина фуқароси сифатида рўйхатга олинган бўлса, энди солиқ органлари томонидан киритилган ўзгартиришларга кўра, у Россия фуқароси сифатида қайд этилган.

Виктор Януковичнинг собиқ адвокати Виталий Сердюк 2016 йилда Украинанинг собиқ президенти, миш-мишларга қарамасдан, Россия фуқаролигига эга эмаслигини айтган эди.

Александр Янукович Украинада ҳам бизнес билан ҳам шуғулланган: у Украина кўмирини экспорт қиладиган МАКО-Трейдинг компаниясига эгалик қилган. 2014 йилда Украина хавфсизлик хизмати уни хизмат сохтакорлиги ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айблаб, қидирувга берган эди. Европа Иттифоқи Александр Януковичга нисбатан санкция эълон қилган.

Мавзуга оид