Боливия собиқ президенти Эво Моралесга суиқасд уюштирилди
Моралеснинг сўзларига кўра, Боливиянинг амалдаги президенти Луис Арсе «уни сиёсий жиҳатдан енга олмагани сабаб жисмоний куч ишлатишга ўтган».
Боливия собиқ президенти Эво Моралес 27 октябр куни ўзига суиқасд уюштирилганини маълум қилди. Собиқ давлат раҳбарининг сўзларига кўра, номаълум шахслар унинг машинасига қарата ўқ узган.
Қайд этилишича, Моралесга ҳеч қандай жароҳат етмаган, Боливия ҳукумати ҳужум бўйича маълумотларни ҳозирча расман тасдиқламади.
Эво Моралес ижтимоий тармоққа машинада ўтирган одамларнинг чинқириғи эшитилган видеони жойлаштирган. Транспорт воситасининг орқа ва олд ойналарида ўқ изларини кўриш мумкин. Моралеснинг айтишича, бу ҳукуматнинг кўрсатмасига биноан амалга оширилган «уни тўхтатишга уриниш» ҳисобланади.
Кейинги сайловларда иштирок этиш ниятида бўлган Моралеснинг маълум қилишича, Боливиянинг амалдаги президенти Луис Арсе «уни сиёсий жиҳатдан енга олмагани сабаб жисмоний куч ишлатишга ўтган». Ҳукумат вакиллари мазкур айбловга ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Боливия собиқ президенти ўзи ҳар ҳафта иштирок этадиган радиошоуда ҳодиса уйидан радиостанцияга йўл олганида содир бўлганини айтди. Орқа пландаги одамлар унинг машинасига камида 14 марта ўқ узган ва ҳайдовчини яралаган.
Эво Моралес 2006 йилдан 2019 йилга қадар Боливия президенти бўлган. Жорий йилнинг сентябр ойида у амалдаги давлат раҳбари Арсенинг иқтисодий бошқарувига қарши норозилик намойишларини бошлаган эди. Июн ойида эса Боливияда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинганди.
Мавзуга оид
18:51 / 17.12.2024
Боливия прокуратураси собиқ президент Эво Моралесни ҳибсга олишга ордер берди
13:53 / 28.11.2024
Янгийўлда бир оиланинг 5 аъзосини ўлдирган шахс умрбод озодликдан маҳрум қилинди
11:28 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят иши қўзғатилди
09:44 / 26.10.2024