Ўзбекистон | 10:00 / 30.10.2024
7303
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” йиллик экспорт режасини бажарди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати 75 йиллик юбилейи арафасида комбинат таркибига кирувчи “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” меҳнат жамоаси муддатидан аввал экспорт прогноз режасини бажаришга муваффақ бўлди.

Фото: Олмалиқ КМК

Меҳнат жамоасига 2024 йилда 31 050,0 минг АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш вазифаси белгиланган эди.

Режага кўра, йил давомида корхона 30 000,0 минг АҚШ доллари миқдорида 750,0 тн молибден метали ҳамда 1 050,0 минг АҚШ доллари миқдорида 30,0 тн вольфрам метали ишлаб чиқариш лозим эди.

Бугунги кун ҳолатига, брикет шаклидаги молибден ва 28 060,58 минг АҚШ доллари миқдоридаги 567,87 тн брикет шаклидаги молибден, шунингдек, 3 304,07 минг АҚШ доллари миқдоридаги 61,98 тн штабик молибден экспортга юборилган.

Жами шу кунгача 31 364,65 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди ва прогноз режаси муддатидан олдин 101,0 % бажарилди.

Корхонанинг бу зафарли одимлари ОКМК юбилей айёмига ўзига хос туҳфа бўлди.

Маълумот учун: Ушбу корхона Чирчиқ шаҳрида жойлашган бўлиб, бу ерда кукунли металлургия усули билан вольфрам ва молибден чуқур қайта ишланиб, турли хил маҳсулотлар, қотишмалар ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, чидамли шамотли ғиштлар, керамик маҳсулотлар ҳамда асбоблар ҳам тайёрланади. Корхонада кўплаб янги турдаги маҳсулотлар олинишига ҳам эришилган. Хусусан, ферромолибден ишлаб чиқариш, қурилиш учун қуруқ аралашма, қаттиқ қотишмали подшипниклар, октамолибдат аммоний, титан-тантал қаттиқ қотишмаси, юқори гидропеневматик плиталар ишлаб чиқарилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид