2 туп чинорни кесган шахс табиатга 199 миллион сўм зарар етказди
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 1 туп кўп йиллик чинор тагидан кесиб ташлангани, яна бир чинорга қасддан шикаст етказилгани аниқланган.
Янгийўл туманида Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари томонидан экологик назорат тадбири ўтказилган. Унда туманнинг “Халқабод” МФЙ Ўзбекистон кўчасида 1 туп кўп йиллик чинор дарахти таг қисмидан кесилгани ва яна 1 туп кўп йиллик чинорга қасддан шикаст етказилгани аниқланган.
Маълум қилинишича, ҳуқуқбузарликни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Гавҳар кўчасида яшовчи фуқаро Х.Д. содир этган. “У “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддалари талабларини бузган ва табиатга 199 миллион сўмдан ортиқ зарар етказган”, – дейилади вазирлик хабарида.
Эковазирлик тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгани ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлисида 2024 йилнинг дастлабки 6 ойида Тошкент шаҳрида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 87 та ҳолат аниқлангани ва табиатга 817,3 млн сўм зарар етказилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
13:53 / 28.11.2024
Янгийўлда бир оиланинг 5 аъзосини ўлдирган шахс умрбод озодликдан маҳрум қилинди
08:32 / 28.11.2024
Қурилиш майдонидаги дарахтларга шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланди
21:14 / 26.11.2024