Ўзбекистон | 12:00 / 08.11.2024
6851
1 дақиқада ўқилади
Янги Ўзбекистон кўчасида Tracker-2 ёниб кетди
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳат олганлар бўлмаган.
2024 йилнинг 8 ноябр куни соат 10:43 ларда Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида Tracker-2 русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳат олганлар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиш сўралган.
Мавзуга оид
14:11 / 07.12.2024
Янги Ўзбекистон кўчасида Cobalt йўл четидаги темир устунга бориб урилди
20:47 / 10.09.2024
Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасидаги ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди
14:10 / 31.10.2022
“Ўзсаноатқурилишбанк” ходимлари учун Tracker-2 вa Equinox машиналари харид қилинaди
07:41 / 01.07.2022