Ўзбекистон | 14:59 / 10.11.2024
3571
1 дақиқада ўқилади

2024 йилда ўқиш учун хорижга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

2024 йилда ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Тожикистонга борган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида жами 30,4 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 952 нафарга ёки 3,2 фоизга ошган.

Жорий йилнинг 9 ойида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Тожикистон — 11 409 нафар;
  • Россия — 7 301 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 2 845 нафар;
  • Туркия — 2 195 нафар;
  • Жанубий Корея — 1 839 нафар;
  • Қозоғистон — 1 372 нафар;
  • Буюк Британия — 693 нафар;
  • Хитой — 672 нафар;
  • АҚШ — 486 нафар;
  • БАА — 295 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 1 292 нафар.

Мавзуга оид