Ўзбекистон | 08:10 / 23.11.2024
2978
1 дақиқада ўқилади

3,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Фермер хўжалиги масъуллари 100 кВАли трансформатор пунктини шартнома расмийлаштирмасдан электр тармоғига улаган.

Фото: Ўзэнергоинспекция

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида шартномасиз тармоққа уланган фермер хўжалиги  3,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, “Ж.Д.С.Й.” фермер хўжалиги масъуллари 100 кВАли трансформатор пунктини шартнома расмийлаштирмасдан электр тармоғига улаган.

Қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 3 млрд 764 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мавзуга оид