Ўзбекистон | 14:32 / 27.11.2024
5099
1 дақиқада ўқилади
2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
Жарқўрғон туманидаги хусусий корхона раҳбари корхонага қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасини тармоққа ноқонуний равишда улаган.
Энергия ресурслари талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Бош прокуратура маълум қилишича, Жарқўрғон туманидаги “Ю.А.Д.” хусусий корхонаси раҳбари Т.Д. корхонага қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасини тармоққа ноқонуний равишда улаган. Оқибатда жами 2,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми (ўғрилик) “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид
10:59 / 18.12.2024
Фарғонадаги портлаш қурбонлари сони ошди
08:10 / 07.12.2024
Уч ҳудудда 700 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
15:25 / 06.12.2024
Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни кўпайтиради
10:53 / 06.12.2024