Алишер Усмонов FIE раҳбарлигига қайтди
Россиялик тадбиркор Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари этиб сайланди. У аввал ҳам бу ташкилотни бошқарган.
Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти сайловида ғалаба қозонди ва барчани «қиличбозликнинг ёрқин келажаги ва унинг жадал ривожланишига» ишонтиришини маълум қилди.
30 ноябр куни FIE раҳбари сайловида швециялик Отто Дракенберг 26 овоз, Алишер Усмонов эса 120 овоз тўплади.
«Халқаро қиличбозлик оиласига ишонч ва қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорлик билдираман, бу мени FIE президентлигига номзод бўлиш тўғри қарор эканига ишонтирди! <...> Мен барчани қиличбозликнинг ёрқин келажаги ва унинг жадал ривожланишига ишонтирмоқчиман. Яқин ўтмишда севимли спортимизни қоралаш ва туҳмат қилишга ва уни мутлақо спортга хос бўлмаган кураш турлари учун аренага айлантиришга уринишларига қарамай, уни қўллаб-қувватлаш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан», дейилади Усмонов баёнотида.
71 ёшли Алишер Усмонов 2008 йилдан 2022 йилгача FIE раҳбари бўлган. Украинадаги уруш бошлангач, ўзига нисбатан жорий қилинган санкциялар ортидан ушбу лавозимни тарк этган эди.
Мавзуга оид
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024
«Мен ва Путин» - Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
16:51 / 09.12.2024