РФ ёллаган болгар жосуслари Грозевни ўлдиришни режалаштирган
Лондондаги суд жараёнида маълум бўлишича, Орлин Русев Ян Марсалек билан Bellingcat тадқиқотчиси, ФБК ва Алексей Навалний билан ҳамкорлик қилган Христо Грозевнинг ўғирланиши ва ўлдирилишини муҳокама этган.
Болгария фуқароси Орлин Русев ва Wirecard молиявий компаниясининг собиқ савдо директори, Россия махсус хизматлари учун жосусликда гумон қилинаётган Австрия фуқароси Ян Марсалек Bellingcat интернет-нашрининг журналисти Христо Грозевнинг ўғирланиши ва ўлдирилишини муҳокама қилган. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси 28 ноябр, пайшанба куни кечқурун Лондондаги Марказий жиноий суд мажлиси чоғида бир гуруҳ Болгария фуқароларига қарши қўзғатилган жосуслик иши тафсилотларига асосланиб ёзди.
«Судга Марсалек ва Русев Христо Грозевга оид вариантларни муҳокама қилишган хабарлар алмашгани айтилган», дейилади материалда. «Бу вариантлар уни кузатиш, ўғирлаш ва Москвага етказиш, ўлдириш ва Bellingcat'га киришни ўз ичига олган». Болгариялик журналист Христо Грозев Bellingcat'нинг Россия бўйича етакчи суриштирувчиси бўлиб, Коррупцияга қарши кураш жамғармаси (ФБК), шу жумладан россиялик мухолифатчи Алексей Навалний билан биргаликда суриштирувларда қатнашган.
Айғоқчилик ишида Орлин Русевдан ташқари яна беш нафар Болгария фуқароси айбланмоқда: Бизер Жамбазов, Катрин Иванова, Ваня Габерова, Тиҳомир Иванчев ва Иван Стоянов. 2009 йилдан бери Русев Буюк Британияда яшаган ва сигналларни тутиб олиш соҳасида бизнес билан шуғулланган, Жамбазов ва Иванова болгарларга ёрдам кўрсатишни ташкил қилишган, Иванчев бўёқчи бўлиб ишлаган, Стоянов Буюк Британияда аралаш яккакурашлар мусобақаларида қатнашган, дейилади тергов материалларида. Русев ва Жамбазовдан бошқа ҳамма ўз айбини инкор этди.
Лондондаги судда икки болгар РФ учун жосуслик қилганини тан олди
Буюк Британияда ҳибсга олинган Болгариянинг икки фуқароси Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбини тан олди. Бу ҳақда 28 ноябр куни Лондондаги Марказий жиноий суд мажлиси чоғида маълум бўлди. 46 ёшли Орлин Русев ва 43 ёшли Бизер Жамбазов мажлис бошланишидан олдин буни тан олишган, деб хабар беради dpa агентлиги. Худди шу иш бўйича яна уч гумонланувчи ўз айбини тан олмади, дея хабар беради dpa.
Тергов айбига иқрор бўлган Русев Москвага ишлаган айғоқчилар гуруҳини бошқарган, деб ҳисоблайди. Тахминларга кўра, у рус разведка хизматлари билан ҳамкорлик қилган ва кейинчалик яширинган австриялик тадбиркор Ян Марсалекдан топшириқ олган.
Тергов маълумотларига кўра, жосуслик гуруҳи нафақат Буюк Британияда, балки Германия, Австрия, Испания ва Черногорияда ҳам фаолият юритган, дея қайд этади dpa. Суд жараёнида прокурор Элисон Морганнинг айтишича, айбланувчилар одамлар ёки нарсалар тасвирини олган ҳамда 2020 ва 2023 йиллар оралиғида ўз мақсадлари ҳақида батафсил ҳисоботлар ёзган. Бунинг эвазига улар «катта миқдордаги пул» олган, деди Морган.
Мавзуга оид
14:59 / 25.12.2024
Телебошловчи Татяна Лазарева РФда сиртдан 6,5 йилга қамалди
11:56 / 25.12.2024
РФнинг Кривий Ригдаги уйга зарбаси: 10 дан ортиқ киши жароҳат олди
11:00 / 25.12.2024
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
09:15 / 25.12.2024