Ўзбекистон | 12:42 / 01.12.2024
26349
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аҳолисининг таркиби маълум қилинди

Аёллар сони эркаклар сонидан анча кам, шаҳар аҳолиси қишлоқ аҳолисидан бироз ошган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябр ҳолатига Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 37,4 млн кишини ташкил этган.

Бу кўрсаткич, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга кўпайган.

Аҳоли таркибида эркаклар сони бироз кўп:

  • Аёллар сони – 18 млн 545,9 минг киши;
  • Эркаклар сони – 18 млн 809,5 минг киши;

Аҳолининг 19 млн 047,1 минг нафари шаҳар жойларда, 18 млн 308,3 минг нафари қишлоқ жойларда яшайди.

Мавзуга оид