Ўзбекистон | 15:15 / 01.12.2024
4249
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ўтган 10 ойда қарийб 800 минг туғилиш қайд этилди

Энг кўп 25-39 ёшли аёллар фарзандли бўлган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистонда 783 089 нафар туғилиш қайд этилган.

Ота-она бўлганларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

Оналар:

  • 25 ёшгача – 309 664 нафар (39,5 фоиз);
  • 25-39 ёш – 463 842 нафар (59,3 фоиз);
  • 40 ёш ва ундан катталар – 9 583 нафар (1,2 фоиз)

Оталар:

  • 25 ёшгача – 84 700 нафар (10,8 фоиз);
  • 25-39 ёш – 645 434 нафар  (82,4 фоиз);
  • 40 ёш ва ундан катталар – 52 955 нафар (6,8 фоиз).

Мавзуга оид