Афғонистонда TAPI газ қувури қурилиши бошланди
«Туркманистон — Афғонистон — Покистон — Ҳиндистон» газ қувурининг узунлиги 1840 км бўлади. Лойиҳа туркман газини Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистон бозорларига етказилишини назарда тутади.
Афғонистонда «Туркманистон – Афғонистон – Покистон – Ҳиндистон» (TAPI) газ қувури қурилиши бошланди. Бу ҳақда «Толибон» расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди, деб хабар берди ArianaNews.
Мужоҳид сўзларига кўра, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган техник жиҳозлар Афғонистон ва Туркманистон ўртасидаги чегара зонасига етказилган ва амалий ишлар бошлаб юборилган.
«Ушбу лойиҳанинг турли бўлимлари устида кўплаб мутахассислар ишламоқда, унинг биринчи босқичи яқин икки йилда якунланади», деди Мужоҳид.
Мутахассисларнинг фикрича, TAPI минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Хусусан, унинг қурилиши тугаллангач, 12 минг киши иш билан таъминланади, мамлакатнинг йиллик даромади 1 миллиард долларга ошади.
TAPI - «Туркманистон — Афғонистон — Покистон — Ҳиндистон» газ қувурини қуриш лойиҳаси. Унинг узунлиги 1840 км бўлади. Лойиҳа туркман газини Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистон бозорларига етказилишини назарда тутади. Туркманистон ҳудудида 214 км узунликдаги участканинг қурилиши аллақачон якунланган. Кейинги вазифа Афғонистон орқали қувурларни ётқизишдир. Лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
16:16 / 17.12.2024
Тошкент вилоятида 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
16:26 / 12.12.2024
Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди
17:52 / 07.12.2024