АҚШда 2024 йил бошидан бери 1120 киши полиция ходимлари қурбонига айланди
Сўнгги 10 йил ичида полиция ҳаракатлари оқибатида энг кўп ҳалок бўлганлар 2023 йил ҳисобига тўғри келади. Аммо жорий йилги рақамлар бу борадаги кўрсаткичлар ошиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
АҚШда 2024 йил бошидан бери полициячилар томонидан камида 1120 киши ўлдирилди. Бу ҳақда шу турдаги статистикани юритиш билан шуғулланадиган Mapping Police Violence платформасида сўз боради.
Ҳисобот даврида фақат 13 кун давомида полиция ходимлари томонидан қотиллик ҳолатлари қайд этилмаган.
Таъкидланишича, 2023 йилда 1247 киши полициячилар қурбонига айланган — уларнинг 27 фоизи афроамерикаликлардир. Ўтган йили полиция ходимлари томонидан ўлдирилган фуқароларнинг аксарияти Ню-Мексико штати ҳисобига тўғри келади.
Статистик маълумотларга кўра, сўнгги 10 йил ичида полиция ҳаракатлари оқибатида энг кўп ҳалок бўлганлар 2023 йил ҳисобига тўғри келади, 2024 йилнинг 10 ойи давомида кўрсаткичлар эса бу борада ўсишлар кузатилиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Аксарият ҳолларда (98,1 фоиз) полиция ходимлари қотиллик учун жавобгарликка тортилмаган. Умумий ҳисобда 2013 йилдан бери АҚШда 13 мингга яқин одам полициячилар қурбонига айланган.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024