«Ғелон» туристик зонасини ташкил этиш бўйича президент қарори имзоланди
Шаҳрисабзда «Ғелон» туристик-рекреацион зонаси аввал кўзда тутилганидан каттароқ — 2,9 минг гектар майдонда қурилади.
Президент Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 2,9 минг гектар майдонда «Ғелон» туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.
Қозон шаҳрида 2023 йил 4−6 октябр кунлари бўлиб ўтган III ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида Россия томони («Казанские канатные дороги» компанияси ва «Гордеев» архитектура бюроси) билан дам олиш маскани лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.
2024−2030 йиллар давомида уч босқичда амалга ошириладиган лойиҳа доирасида инвестордан қурилиш даврида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда дастлабки баҳолаш бўйича жами 300 миллион доллар миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция жалб этилади.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Ғелон» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси тузилади ва ҳудуддаги ер участкаларини реализация қилишдан ва ижарага беришдан келиб тушган маблағлар ушбу дирекция ҳисобига ўтказилади.
Туристик зона фаолият кўрсатиш муддатини кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилга ташкил қилинади. Тегишли ташкилотлар икки ой муддатда ҳукумат қарори лойиҳаси тузиб, уни Вазирлар маҳкамасига киритиши керак.
2025 йил 1 июнга қадар — туристик зонанинг бош режаси ва батафсил режалари лойиҳалари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
2025 йил 1 октябрга қадар — дирекция томонидан уни ривожлантиришни назарда тутувчи мастер режа ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Инвестиция лойиҳаси доирасида умумий узунлиги 33 км бўлган Ҳисорак — Ғелон, Ҳисорак — Сарчашма автомобил йўлини икки тасмали қилиб, Чироқчи — Шўрқудуқ автомобил йўлининг 30 км қисмини учинчи тоифадаги йўл даражасигача етказиш, Мираки — Ҳисорак автомобил йўлини икки тасмали қилиб, учинчи тоифадаги йўл даражасигача етказиш зарур.
Мавзуга оид
22:53 / 16.12.2024
Эмин Агаларов Чорвоқ бўйида Sea Breeze Uzbekistan туристик марказини қурмоқчи
18:14 / 16.12.2024
Сурхондарёнинг учта туманида замонавий туристик марказлар ташкил этилади
09:49 / 13.12.2024
Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда
09:24 / 12.12.2024