ГФРда суриялик қочқинларнинг ватанига қайтиши сайлов мавзусига айланмоқда
Суриялик бошпана изловчиларнинг Германияда қолиши сайлов кампанияси мавзусига айланмоқда.
Германияда Сурияда Башар Асад режими ағдарилганининг эртасига мамлакатдаги суриялик қочқинларнинг ўз ватанларига қайтиши истиқболлари муҳокама қилинди. Германия миграция органларининг 9 декабр куни Сурия фуқароларининг бошпана сўраган мурожаатларини кўриб чиқишни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори муҳокамага қўшимча туртки берди.
ХДИ/ХСИ консерватив партиялари блоки вакиллари суриялик қочқинларни ўз ватанларига қайтариш мавзусини айниқса фаол кўриб чиқяпти. Жорий сўровларга кўра, у 2025 йил 23 февралга белгиланган муддатидан олдин парламент сайловларида ғалаба қозониш ва Германиянинг кейинги ҳукуматини бошқариш учун энг яхши имкониятга эга. Шундай қилиб, Суриядан сиёсий бошпана изловчиларнинг тақдири, худди Дамашқдаги режимнинг қулаши каби кутилмаганда Германиядаги сайлов кампанияси мавзусига айланди.
Бошпана бериш - вақтинчалик чора
Бу мавзу сўнгги пайтларда украиналик қочқинларни сақлаш харажатлари тўғрисида бир неча бор кўтарилган масалани орқага суриши мумкин. Шу билан бирга, бошланган муҳокама Украинада сулҳ эълон қилинганидан кейин ёки уруш тугаганидан сўнг украиналик қочқинларнинг, айниқса, иш топа олмаганларнинг Германияда қолиши ҳақида гап очилиши мумкинлигини кўрсатади.
«Бу ҳамма учун тушунарли бўлиши керак: қочқинлик вақтинча қолишни назарда тутади», деди Бундестагдаги ХДИ/ХСИ фракциясининг ички сиёсат бўйича эксперти Александр Тром Handelsblatt иқтисодий газетасига берган интервюсида. Унинг сўзларига кўра, Башар Асад тузуми қулаганидан сўнг Суриядаги вазият «тубдан ўзгарган». Шу сабабли, «ҳимояга муҳтож бўлганлар мақомини бериш сабаблари йўқолганми ёки йўқми, текширилиши керак». Бу, биринчи навбатда, Асад режимидан қочганларга тегишли, деди консерватив депутат.
Бундестагдаги ХДИ/ХСИ фракциясининг ташқи сиёсат бўйича эксперти Юрген Хардт ҳам «ким бизнинг ҳимоямизга мурожаат қилишга ҳақли ва ким ҳақли эмас» деган саволга янгича жавоб бериш кераклигига ишончи комил. Бироқ Суриядаги сиёсий вазиятга янги баҳо беришга ҳали эрта, унинг фикрича, бу бир неча ҳафта давом этади.
Юрген Хардт ZDF телеканалига берган интервюсида исёнчилар томонидан озод қилинган ҳудудларда сўнгги кунларда Туркия ёки Европага қочқинлар оқими кузатилмаганини «рағбатлантирувчи сигнал» деб атади. Экспертнинг фикрича, пировардида кўплаб қочқинларнинг ўзи ҳам ватанига қайтишни истайди ва у ерда янги ҳаёт бошлаш учун ёрдамга муҳтож.
Мавзуга оид
22:22 / 23.12.2024
Россиянинг Суриядаги базалари: улар ёпилса, нима бўлади?
17:10 / 23.12.2024
Башар Асаднинг рафиқаси ажрашишга ариза берди — Haberturk
08:00 / 23.12.2024
ГФРда Магдебург бўйича қўшимча суриштирувлар ўтказилади
00:45 / 23.12.2024