Ўзбекистонда IT соҳасида 100 мингдан ортиқ киши ишлаётгани маълум бўлди
Мамлакатнинг Франциядаги элчихонасида "Ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва сунъий интеллект соҳасидаги тенденция ва имкониятларни ўрганиш учун давлат ва хусусий шерикликни уйғунлаштириш" мавзусида Ўзбекистон IT соҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Франциянинг Bek Advisory компанияси ва IT Park Uzbekistan ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда илмий доиралар вакиллари, компания ва Франциянинг IТ соҳаси мутахассислари иштирок этди.
Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев ўз нутқида йиғилганларга мамлакат ҳукумати томонидан юртимизда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўзлаб берди. Сўнгги беш йилда телекоммуникация ва IT компаниялар сони 1,8 баробар ошгани, 2023 йил бошидан буён республикада 12 мингдан ортиқ АКТ корхоналари фаолият кўрсатаётгани, ушбу жабҳада 100 мингдан ортиқ киши ишлаётгани қайд этилди.
Bek Advisory компанияси директори Ойбек Содиқов сўнгги йилларда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида сезиларли ривожланиш кузатилаётганини қайд этди. Бу йўналиш иқтисодиётни модернизация қилиш ва унинг жаҳон миқёсида рақобатбардошлигини оширишга қаратилган давлат стратегиясининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Тақдимот иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди ва улар ушбу тадбир Ўзбекистон ва Франция ўртасида IT технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишда боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирдилар.
Мавзуга оид
15:42 / 20.12.2024
Ўзбекистонлик кадрларни Чехияда ишга жойлаштириш бошланади
12:29 / 18.12.2024
Ўзбекистон Бош консулхонаси Россиядаги йирик иш берувчилар билан музокара ўтказди
08:21 / 16.12.2024
Кореядаги ўзбекистонликлар иш жойини ташлаб кетгани туфайли кафиллардан 2 млрд сўм ундирилди
15:32 / 09.12.2024