РФда Danone активлари чеченистонлик собиқ амалдорга ўтди
Россия бизнеси сотилгач, Danone'нинг Россиядаги активларини татаристонлик 29 ёшли тадбиркор қўлга киритганди. Энди улар чеченистонлик 32 ёшли собиқ амалдорга тегишли бўлди.
Чеченистонлик собиқ амалдор Руслан Алисултанов француз озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи Danone'нинг Россиядаги собиқ активларига эгалик қилувчи компания ягона эгаси бўлди. Бу ҳақда 9 декабр, душанба куни «Интерфакс» агентлиги Россия Федерацияси давлат реестрига таяниб хабар берди.
Чеченистонлик ёш миллионер
Ҳозир Алисултанов 32 ёшда. 2018 йилда, 26 ёшида у Грозний мэри ўринбосари, кейинроқ — Чеченистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари бўлди. Ҳозир у - «Юнимилк» компаниясининг (собиқ «Вамин-Татарстан») ягона эгаси. Бу Россиядаги энг йирик пишлоқ ва сариёғ ишлаб чиқарувчилардан бири. Айнан унга аввалроқ Danone'нинг Россиядаги активлари ўтган. Улар Health & Nutrition фирмасига бирлаштирилди.
Danone компаниясининг Россиядаги активлари «Вамин Р»га сотилгани 2024 йил май ойида маълум бўлди. Келишув суммаси ошкор этилмади. Financial Times ёзганидек, у 17,7 миллиард рублни ташкил қилиши мумкин, бу бизнеснинг бозор қийматидан 56 фоизга паст.
«Татаристонлик Маск»
Битим амалга оширилган вақтда «Вамин Р»нинг 99 фоизи 29 ёшли тадбиркор Минтимер Мингазовнинг «Вамин-Татарстан»компаниясига тегишли эди. У «Единая Россия»дан собиқ сенатор Вагиз Мингазовнинг ўғлидир. «Вамин Р»да фақат 1 фоиз Алисултановга тегишли бўлган. Энди иккинчиси бутун «Вамин-Татарстан»га, шунингдек, «Вамин Р» ҳамда Health & Nutrition'да 100 фоизга эгалик қиляпти. Келишув сабаблари, тафсилотлари ва қиймати номаълум.
Қозоннинг «Бизнес Online» портали компания сотиб олингани ҳақида биринчи бўлиб хабар берди. У Мингазовни «татаристонлик Маск» ва «французлар активларини чеченларга топширган» «Вамин сут империясининг вориси» деб атаган.
Мавзуга оид
10:33 / 02.01.2025
Украина дронлари ҳужуми чоғида РФнинг бешта аэропорти ёпилди
13:43 / 01.01.2025
FT: РФ Япония ва Жанубий Кореядаги АЭСга зарбаларга тайёрланган
15:09 / 31.12.2024
РФда Навалний китобининг электрон версиясини бепул юклаб олиш мумкин
13:25 / 31.12.2024