«Ҳайдар Алиев — Озарбойжон замонавий парламентининг асосчиси»
Озарбойжон Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Гафарованинг таъкидлашича, озарбойжон халқининг умуммиллий лидери Ҳайдар Алиев замонавий Озарбойжон парламентининг асосчисидир.
Бу ҳақда у Боку шаҳрида ўтказилган «Парламентаризм: анъаналар ва истиқболлар» мавзусидаги Халқаро парламент конференциясида маълум қилди, деб хабар беради «Report».
Соҳиба Гафарованинг сўзларига кўра, Ҳайдар Алиевнинг катта сиёсатга қайтиши айнан парламентда бошланган:
«Улуғ йўлбошчи парламентга раҳбарлик қилган тўрт ойга яқин муддат давомида Озарбойжон парламентаризми тарихида янги босқичнинг асосини қўйди».
Спикернинг таъкидлашича, Ҳайдар Алиевнинг ушбу муддатда ва кейинчалик президентлик даврида қабул қилган қарорлари ҳамда илгари сурган ташаббуслари мустақил давлатнинг ҳуқуқий асосларини яратиш ва ривожлантиришда, парламентни ҳақиқий ҳокимият органига айлантиришда катта рол ўйнаган.
Гафаровага кўра, Ҳайдар Алиев мустақил Озарбойжоннинг меъмори ва қурилиши бўлганидек, замонавий парламентнинг ҳам асосчисидир. Унинг сўзларига кўра, мазкур парламент ўз фаолиятида ўтган даврларда шаклланган анъаналарга таянади ва мустақиллик ҳамда давлатчилик ғояларини ифодалайди.
Спикернинг қўшимча қилишича, бугунги кунда Миллий Мажлис Президент Илҳом Алиевнинг Озарбойжонга катта муваффақиятлар ва ғалабаларни олиб келган миллий ривожланиш стратегиясини амалга ошириш жараёнига ўз қонунчилик фаолияти орқали ҳисса қўшмоқда.
Мавзуга оид
10:44 / 14.12.2024
ГФРда ХДИ/ХСИнинг икки аъзоси Озарбойжонга пора эвазига ёрдам берганликда айбланмоқда
14:22 / 08.12.2024
Озарбойжонда мушкул вазиятда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
14:26 / 13.11.2024