Покистон Ўзбекистоннинг археологик объектларни сақлаш тажрибасини ўрганмоқчи
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг Панжоб вилояти туризм, археология ва музейлар департаменти раҳбари Фарид Аҳмад Тарар билан учрашди.
Унда Панжоб вилояти ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида ушбу соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, қўшма тадбирлар, фотокўргазмалар ва биенналелар ташкил этиш, шунингдек, тарихий йўналишларни илгари суриш борасида катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Фарид Аҳмад Тарар Ўзбекистоннинг археологик объектларни сақлаш ва реставрация қилиш, очиқ осмон остидаги музейларни бошқариш, шунингдек, ЮНЕСКО ҳимоясидаги қадимий обидаларни муҳофаза қилиш борасидаги тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирди.
Томонлар миллий қадриятларни оммалаштиришга қаратилган лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилдилар.
Ушбу ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва унинг Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига сафарини ташкил этиш бўйича келишиб олинди. Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва Қўқон шаҳарлари асосий йўналишлар сифатида белгиланди.
Мавзуга оид
15:02
Ўзбекистон Покистоннинг "Гвадар" портидан фойдаланиш имкониятини ўрганяпти
11:16
Покистондан олиб кирилган мандарин партиясида зараркунанда борлиги аниқланди
00:15 / 22.12.2024
Покистонда Имрон Хоннинг 25 нафар тарафдорига ҳукм ўқилди
14:56 / 19.12.2024