Жаҳон | 14:03 / 12.12.2024
2608
3 дақиқада ўқилади

Венгрия Москва ва Киевга сулҳ тузишни таклиф қилди

Зеленский Орбаннинг Путинга қўнғироғини танқид қилди. Венгрия бош вазири буни маҳбуслар алмашинуви ва сулҳни рад этиш деб ҳисоблади.

Фото: Yves Herman / Reuters

Венгрия Украина ва Россияга «ўт очишни тўхтатиш»ни ўрнатиш ва кенг кўламли маҳбуслар алмашинувини ўтказишни таклиф қилди, деди Венгрия бош вазири Виктор Орбан 11 декабр, чоршанба куни ижтимоий тармоқларида.

«Президент Зеленский буни аниқ рад этгани ачинарли, биз қўлимиздан келганини қилдик», деб ёзди Орбан. У Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилгани учун Орбанни танқид остига олганини шундай изоҳлади.

Зеленский Орбаннинг Путинга қўнғироғини танқид қилди

«Биз ҳаммамиз умид қиламизки, Виктор Орбан ҳеч бўлмаганда Москвада Асадга қўнғироқ қилиб, унинг бир соатлик маърузаларини тингламайди», — деб ёзди Зеленский Орбан ва Путин ўртасидаги телефон суҳбати ҳақида хабарлар пайдо бўлгач.

«Ҳақиқий тинчлик ва кафолатланган хавфсизликка эришиш учун Американинг қатъияти, Европа бирлиги ва барча ҳамкорларнинг БМТ Низоми мақсад ва тамойилларига содиқ бўлиши талаб этилади», — дея қўшимча қилди Зеленский. Унга кўра, «ҳеч ким ўзининг шахсий обрўсини кўтармаслиги керак», бирлик ва умумий муваффақиятга эътибор қаратиши керак.

«Россиянинг Украинага қарши олиб бораётган урушини Украинасиз муҳокама қилиб бўлмайди», — деб ёзган Зеленский ва АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампга, «ҳақиқий тинчлик учун тўғри ва ишончли ечимларни топиш» устида ишлаган «Европанинг кўплаб етакчиларига» миннатдорчилик билдирди.

Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида

Венгрия мамлакатнинг шимоли-шарқий қисмида, Украина билан чегарага яқин ҳудудда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 20 ноябр куни мамлакат мудофаа вазири Кристоф Салай-Бобровницкий маълум қилди. 

«Биз тинчликка ҳарбий йўл билан эмас, балки имкон қадар тезроқ дипломатия йўли билан эришилишига ишонишда давом этамиз», деди мудофаа идораси бошлиғи ўзининг Facebookʼдаги саҳифасида Украинадаги воқеаларни муҳокама қилиш учун бош вазир Виктор Орбан томонидан чақирилган Мудофаа кенгаши йиғилишидан сўнг эълон қилинган видеода. 

«Бироқ, барча сценарийларга тайёргарлик кўриш учун мен шимоли-шарқда яқинда сотиб олинган ҳаво ҳаракатини бошқариш ва ҳаво мудофаа тизимларини ўрнатишни буюрдим», деди вазир.

Мавзуга оид