Ўзбекистон | 19:56 / 14.12.2024
4676
1 дақиқада ўқилади

30 мингта ҳолатда кундузи беҳуда ёниқ турган чироқлар ўчирилди — Энергоинспекция

Энергоинспекция ва прокуратура ходимлари куннинг ёруғ вақтида электр энергиясини беҳуда сарфлаш билан боғлиқ 30 мингга яқин ҳолатларни аниқлаб, салкам 3 минг нафар мансабдор шахс устидан маъмурий баённома расмийлаштирди.

Фото: Энергоинспекция матбуот хизмати

Ўзэнергоинспекция ва Бош прокуратура ҳамкорлигида энергия ресурсларини беҳуда сарфлашнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш бўйича назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Инспекция матбуот хизматига кўра, назорат тадбирлари давомида куннинг ёруғ вақтида электр энергиясини беҳуда сарфлаш билан боғлиқ 30 мингга яқин ҳолатлар аниқланган. Натижада ойига 4 млн kWh электр энергияси иқтисод қилинган.

Фото: Энергоинспекция матбуот хизмати

Энергия ресурсларини беҳуда сарфлашда айбланган 2 996 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судларга юборилган.

Мавзуга оид