Абдулла Арипов ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида қатнашди
13 декабр куни Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлиб турган Абдулла Арипов мазкур йиғилишда кузатувчи давлат мақомида иштирок этди.
Шунингдек мажлисда Россия ҳукумати раиси М.Мишустин, Беларус бош вазири Р.Головченко, Қозоғистон бош вазири О.Бектенов, Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси А.Жапаров, Арманистон бош вазири Н.Пашинян, видео-мурожаат орқали Куба бош вазири М.Круз қатнашди.
Ўзбекистон кузатувчи мақомида Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатлари билан кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлиги билдирилди.
2024 йилнинг ўн ойи якуни бўйича Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 12 фоизга ўсди.
Сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасида инвестиция, транспорт-логистика, туризм соҳаларида ўсиш кузатилди.
Бунда айниқса, “Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” халқаро транспорт йўлаги яратилгани муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Октябр ойида Ереванда бўлиб ўтган Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши якунлари бўйича имзоланган уч йиллик Қўшма ҳаракатлар режасини амалга ошириш бошлангани шунингдек, келгуси баҳорда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва ЕОИИ Ишбилармонлар кенгашининг қўшма мажлиси, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати ва Евросиё иқтисодий комиссиясининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича қўшма ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилишини ташкил этиш бўйича фаол тайёргарлик ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Мажлисда Ўзбекистон томони иштирокчиларни Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг сўнгги йиғилишида илгари сурган ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлашга чақирди.
Мавзуга оид
08:11 / 19.12.2024
Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири этиб тасдиқлангани билан табриклади
21:12 / 12.12.2024
МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратади
16:00 / 23.11.2024
“Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар” – Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди
08:50 / 22.11.2024