Жаҳон | 15:21 / 14.12.2024
1094
2 дақиқада ўқилади

Бундесбанк Германия иқтисодиёти учун ўсиш прогнозини пасайтирди

Германия Марказий банки экспертлари иқтисодий муаммоларни энергия нархининг ошиши, углеродсиз иқтисодиётга ўтиш, демографик ўзгаришлар, кўплаб мамлакатлардаги протекционизм ва халқаро рақобат билан боғлади.

Фото: C. Kaiser/blickwinkel/picture alliance

Германия Федерал банки яқин йиллардаги ГФР ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини пасайтирди. Бундан 13 декабр, жума куни чоп этилган Бундесбанк ҳисоботи далолат бермоқда.

Июн ойида Германиянинг асосий эмитент банки 2024 йилда 0,3 фоиз, 2025 йилда 1,1 фоиз ва 2026 йилда 1,4 фоиз реал ЯИМ ўсишини прогноз қилган эди. Энди бу кўрсаткичлар ўзгартирилди: 2024 йилда 0,2 фоизга пасайиш, 2025 йилда 0,2 фоизга ва 2026 йилда +0,8 фоизга ўсиш. Шунингдек, 2027 йил учун прогноз ҳам қўшилган: ўсиш 0,7 фоиз.

Германия иқтисодиётида турғунлик сабаблари

«Германия иқтисодиёти нафақат доимий иқтисодий қийинчиликлар, балки таркибий муаммолар билан ҳам курашмоқда», деди Бундесбанк раҳбари Йоахим Нагел.

Банк экспертлари Германия иқтисодиёти муаммоларини энергия нархининг ошиши, углеродсиз иқтисодиётга ўтиш, демографик ўзгаришлар, кўплаб мамлакатлардаги протекционистик сиёсат ва халқаро рақобат билан боғлайди.

«Хусусан, Хитой немис саноати учун айниқса муҳим бўлган автомобилсозлик, кимё ва машинасозлик каби тармоқларда кучайди ва бозордаги улушини сезиларли даражада оширди», деб ёзади Бундесбанк экспертлари.

Мавзуга оид