Жаҳон | 20:18 / 14.12.2024
7079
1 дақиқада ўқилади

OpenAI компаниясини қонунбузарликда айблаган собиқ ходими ўлик ҳолда топилди

Сучир Балажи ChatGPT дастурчиларини муаллифлик ҳуқуқи қонунларини бузганликда айблади.

Фото: New York Times

OpenAI компаниясининг собиқ ходими Сучир Балажи Сан-Франсискодаги квартирасида ўлик ҳолда топилди. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, у ўз жонига қасд қилган, деб ёзди The Times of India.

Сучир Балажи 2024 йил ёзида компанияни тарк этди ва октябр ойида ChatGPT дастурчиларини муаллифлик ҳуқуқи қонунларини бузганликда айблади. Унинг таъкидлашича, OpenAI бошқа одамларнинг контентидан рухсатсиз фойдаланмоқда.

2023 йил охирида The New York Times OpenAI ва Microsoft компанияларига қарши судга мурожаат қилди. Нашр ChatGPT боти муаллифларини муаллифлик ҳуқуқини бузиш ва журналистик материаллардан ноқонуний фойдаланишда айблади. Газетанинг позициясига кўра, ChatGPT ва Bing Chat тил моделлари «нашрга тегишли миллионлаб янгиликлар, суриштирувлар, фикр-мулоҳаза устунлари, шарҳлар ва бошқа материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланиш» орқали яратилган. Шу билан бирга, журналистлар ўз материалларидан фойдаланишга рухсат бермаган, дейилади даъво аризасида.

Мавзуга оид