Ўзбекистон | 13:52 / 14.12.2024
1583
1 дақиқада ўқилади

ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ўз миссиясини якунламоқда

Терхи Хакала 2021 йилда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили этиб тайинланганди. 

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала билан учрашди.

"Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили сифатида ўз миссиясини якунлаётган Терхи Хакала хоним билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Хакала хонимга Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг Европа Иттифоқи билан янада фаол алоқаларига қўшган салмоқли ҳиссаси учун миннатдормиз. Самарқанд шаҳри келаси йилда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммитига мезбонлик қилади".

Терхи Хакала 2021 йилда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили этиб тайинланган. У 2015-2021 йилларда ушбу лавозимда ишлаган Питер Бурианнинг ўрнини эгаллаган эди.

Мавзуга оид