Ўзбекистон | 15:24 / 16.12.2024
1942
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон элчихонасида Британия собиқ бош вазири билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия собиқ бош вазири ва ташқи ишлар вазири, лорд Дэвид Кэмерон билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Мулоқот аввалида лорд Дэвид Кэмерон жорий йилнинг 23 апрел куни Тошкентга буюрган ташрифини мамнунлик билан эсга олди ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрсатилган юксак эътибор учун миннатдорлик билдирди.

Лорд Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва охирги йиллар давомида республиканинг савдо- иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий соҳаларида эришилган ютуқлари билан батафсил таништирилди.

Британия томони Ўзбекистонда юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришларни ижобий баҳолаб, Лондонни Тошкент билан барча жабҳаларда алоқаларини кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан Британия парламентининг янги аъзолари билан алоқаларни жадаллаштириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича амалий алоқаларни давом эттиришга келишилиб олинди.

Мавзуга оид