Малайзия Ўзбекистонда резинотехника буюмларини ишлаб чиқармоқчи
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Kossan Rubber Industries Berhad компаниясининг асосчиси ва бош ижрочи директори Лим Куанг Сиа билан учрашув ўтказди.
Унда Ўзбекистонда тиббий ва маиший қўлқоплар, техник резина буюмларини ҳамкорликда ишлаб чиқариш истиқболлари муҳокама қилинди.
"Компания Малайзияда латекс ва нитрил қўлқоплар ишлаб чиқарувчи энг йирик корхоналардан бири бўлиб, соҳада дунёнинг энг йирик 10 та ишлаб чиқарувчилар қаторидан ўрин олган. Дунёда рақобатбардошликни ушлаб туриш мақсадида компания ишлаб чиқариш жараёнига инновацион ечимлар ва замонавий технологияларни доимий равишда жорий қилиб боради. Хусусан, 2017 йилда биринчилардан бўлиб "Ҳалол" сертификатланган қўлқоплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди", деди Лим Куанг Сиа.
Малайзия томони билан Ўзбекистонда бир марталик тиббий ва маиший қўлқоплар, турли хилдаги резинотехника буюмлар ишлаб чиқариш, корхоналарга имтиёзли шартларда латекс хом-ашёсини етказиб бериш ҳамда замонавий технологияларни жорий қилиш юзасида фикр алмашилди.
Компания раҳбари мамлакат билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганиб чиқиш учун келгуси йилда компания мутахассисларини Ўзбекистонга хизмат сафарига юборишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
19:09 / 20.12.2024
Малайзия 10 йил олдин йўқолган MH370 рейсини қидириш ишларини қайта бошлашга қарор қилди
14:10 / 20.12.2024
Малайзия банки Ўзбекистонда ўз филиалини ташкил этиши мумкин
10:55 / 18.12.2024
Малайзия билан "ақлли" шаҳар технологияси бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилади
22:20 / 08.12.2024