Жамият | 08:45 / 20.12.2024
3555
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда яна бир йўловчи автобусида ёнғин чиқди

Сергели туманида 132-йўналишда ҳаракатланадиган Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди. 

Фото: Тошкент шаҳар ФВБ

19 декабр куни Тошкент шаҳрининг Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари чорраҳасида 132-йўналишда ҳаракатланадиган Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди.

Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар беришича, хабар соат 11:51 да келиб тушган, воқеа жойига иккита ёнғин-қутқарув экипаж жўнатилган. Улар соат 11:55 да етиб борган ва ёнғин соат 11:57 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ.

18 декабр куни Юнусобод туманида 169-йўналишда ҳаракатланаётган Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлганди. «Тошшаҳартрансхизмат» хабар беришича, бунга қисқа туташув сабаб бўлган.

Мавзуга оид