Ўзбекистон | 15:49 / 21.12.2024
12749
1 дақиқада ўқилади

“Ҳудудий электр тармоқлари”га янги раис тайинланди

Компания бошқаруви раисининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Асроржон Асқаров раис вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. АЖнинг аввалги раҳбари Улуғбек Мустафоев Жиззах вилоятига ҳоким этиб тайинланган эди.

Асроржон Асқаров / Фото: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати

Асроржон Акрамович Асқаров – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Асқаров бунга қадар АЖ бошқаруви раисининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Асроржон Асқаров 1978 йилда туғилган. 2001 йилда Фарғона политехника институти, 2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2009 йилда Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

ҲЭТни 2019 йилдан буён бошқариб келган Улуғбек Мустафоев 19 декабр куни Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Мавзуга оид