Абхазия «маъмурияти»: РФ электр энергияси етказиб беришни бошлайди
23 декабрдан бошлаб Абхазияда электр энергияси етказиб бериш сезиларли даражада ошади, дея маълум қилди республиканинг «президент маъмурияти».
Россия Федерациясидан ўзини мустақил деб эълон қилган Абхазия Республикасига электр энергияси етказиб беришни бошлаш масаласи ҳал қилинди. Бу ҳақда Абхазия «президент маъмурияти» матбуот хизмати хабар берди. Уни 22 декабр, якшанба куни "Апсныпресс" Telegram-канали келтирди.
Абхазия «раҳбари» вазифасини бажарувчи Бадра Гунбанинг мурожаатига жавобан, «республикага электр энергиясининг ижтимоий оқими масаласи ҳал қилинди», дейилади хабарда. 23 декабрдан бошлаб электр энергияси етказиб бериш сезиларли даражада ошади ва кунига 20 соат бўлиши керак, дея ваъда берди маъмурият.
Узилишлар янги жадвал бўйича – кундузи икки соат ва тунги вақтда икки соат давомида амалга оширилади.
Абхазия гуманитар фалокатга дуч келиши мумкин
21 декабр куни Гунба Россия Федерациясидан электр таъминоти масаласини ҳал қилишни сўради. Сиёсатчининг сўзларига кўра, электр таъминотидаги узилишлар кунига 9-11 соат давом этади, бу эса иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш ва ҳаётий ёрдам кўрсатиш муассасаларининг ишига путур етказади. Қисқа муддатда Абхазия бунга бардош бера олмайди, деб ҳисоблайди у. Абхазия гуманитар фалокатга дуч келиши мумкин, деди «президент» в.б.
«Мен иттифоқчимиз ва стратегик ҳамкоримиз Россия Федерациясига электр энергиясини етказиб бериш масаласини ҳал этишни сўраб мурожаат қилдим, умид қиламанки, бу мурожаат имкон қадар тез қўллаб-қувватланади», деди Бадра Гунба. Шунингдек, у 15 феврал куни бўлиб ўтадиган «президентлик» сайловларида иштирок этишини қўшимча қилди.
11 декабр куни Ингури ГЭСдаги авариядан сўнг бутун Абхазияда электр таъминоти узилиб қолди.
1 ноябрдан бошлаб электр энергиясини етказиб беришда чекловлар амал қилади. 9 декабр куни минтақада янги узилишлар жадвали жорий этилди, электр энергияси кундузи икки марта икки соат-у 20 дақиқа давомида, тунги вақтда — Москва вақти билан 21 дан 7 соатгача — истисносиз электр энергияси етказиб берилди.
Мавзуга оид
15:55
The Insider: РФ олигархлари санкциялар остида ҳам ЕИда пул ишлашяпти
12:19
Украина омбудсмани: РФ аскарлари ҳарбий асирларни отиб ташлади
14:20 / 20.12.2024
ГФР полицияси мамлакат бизнесини РФ диверсияси таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
17:50 / 19.12.2024