Ўзбекистон | 07:33 / 27.12.2024
6430
1 дақиқада ўқилади

Ўрикзор бозори ёнидаги кўприк устида Tracker бетон симёғочга урилди

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

27 декабр куни соат 01:19 да «102» тизимидан тушган хабарга кўра, шу куни соат 00:40 ларда Учтепа тумани ТҲАЙ кўчаси Ўрикзор бозори ёнидаги кўприк устида ЙТҲ содир бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчи, 1999 й.т., К.Н бошқарувида бўлган Tracker русумли автомобилни катта тезликда бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган.

Хабарда айтилишича, у йўл қатнов қисмининг иккига ажратиб турувчи бордюрга чиқиб кетиб бетон симёғочга урилиб, ЙТҲ содир этган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мавзуга оид