Жамият | 10:09 / 11.07.2024
5470
1 дақиқада ўқилади

Андижонда тез ҳаракатланган Tracker зовурга тушиб кетди

Ҳайдовчи тезликни меъёрдан оширган ва бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб зовурга тушиб кетган.

Фото: Видеодан кадр

Андижон туманида тез ҳаракатланган Tracker бошқарувни йўқотиб зовурга тушиб кетган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 10 июль куни содир бўлган.

Шу куни соат 23:30 ларда, Андижон тумани “Терактаги” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 автомобил йўлида 28 ёшли ҳайдовчи У.Ш. ўзининг Tracker машинасини бошқараётиб тезликни меъёридан ошириб юборган.

Оқибатда, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва машина йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, зовурга тушиб кетган.

Ҳодисада ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Фақат машина йўловчиси 20 ёшли Т.А. тан жароҳати олиб шаҳар шифохонасига мурожаат қилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилоятида бошқарувни йўқотган Нексия-3 каналга қулаб тушиб оқиб кетганди.

Мавзуга оид