Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
«Ўзгидромет» 30-31 декабр ва 1 январ кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 30 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 31 декабр–1 январ кунларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 30 декабрда 0...–5, 31 декабр–1 январ кунларида –3...–8, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 30 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 31 декабр–1 январ кунларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 30 декабрда 0...+5, 31 декабр–1 январ кунларида –2...+3, кундузи 30–31 декабрда +5...+10, 1 январда +3...+8; Навоий вилояти шимолида кечаси 30 декабрда 0...–5, 31 декабр–1 январ кунларида –3...–8, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади,. 30 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 31 декабрда кечаси баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди, 1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30 декабрда кечаси 0...+5, кундузи +7...+12; 31 декабрда кечаси 0...+5, баъзи жойларда –2, кундузи +5...+10, 1 январда кечаси –2...+3, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 30 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 31 декабр–1 январ кунларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30 декабрда кечаси 0...+5, кундузи +7...+12; 31 декабрда кечаси 0...+5, баъзи жойларда –2, кундузи +5...+10, 1 январда кечаси –2...+3, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 30 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 31 декабр–1 январ кунларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи 30–31 декабрда +10...+15, 1 январда +7...+12 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 30 декабрда 0...+5, кундузи +6...+11; 31 декабр–1 январ кунларида кечаси –2...+3, кундузи +4...+9 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30–31 декабрда кечаси 0...–5, кундузи +2...+7, 1 январда кечаси –3...–8, кундузи –2...+3 даража бўлади.