Иқтисодиёт | 12:11 / 08.01.2025
1415
1 дақиқада ўқилади

2024 йилда солиқ тушумлари қарийб 200 трлн сўмга етди

2024 йилда давлат бюджетига 199,6 трлн сўм солиқ тушумлари ундирилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,3 фоизга кўп. Солиқ турлари кесимида умумий тушумларнинг тўртдан бир қисмидан кўпроғи (52,7 трлн сўм) фойда солиғи ҳиссасига тўғри келган.

Солиқ органлари томонидан 2024 йилда республика бўйича бюджетга 199,6 трлн сўм тушумлар таъминланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,3 фоизга кўп. 

Солиқ турлари кесимида тушумлар миқдори (2023 йилга нисбатан ўсиш):

  • фойда солиғи - 52,7 трлн сўм (+29,1 фоиз);
  • ҚҚС - 39,6 трлн сўм (+16,4 фоиз);
  • ЖШОДС - 35,4 трлн сўм (+18,3 фоиз);
  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ - 20,2 трлн сўм (+31,8 фоиз);
  • акциз солиғи - 17,8 трлн сўм (17,4 фоиз);
  • солиқсиз тушумлар (давлат божи, жарималар, йиғимлар) - 15 трлн сўм (ўсиш кузатилмаган);
  • ер солиғи - 8,2 трлн сўм (19,2 фоиз);
  • мол-мулк солиғи - 6,8 трлн сўм (+33,5фоиз);
  • АОС - 2,8 трлн сўм (+17,6 фоиз);
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ - 1,2 трлн сўм (48,3 фоиз).

Шунингдек, туман ва шаҳарлар буджетига ҳам тушумлар 24 фоизга ошган.

Энг юқори ўсиш қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

  • Тошкент шаҳрида – 27 фоиз;
  • Сирдарё вилоятида – 25 фоиз;
  • Тошкент вилоятида – 23 фоиз.

Мавзуга оид